Ушбу монографияда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хусусиятлари, бизнес юритиш учун тадбиркорлик муҳитини баҳолашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган, Ўзбекистонда институтционал таснифда учрайдиган мавжуд бир нечта одатий муаммолар ўрганилган, унинг самарали фаолият олиб боришига имкон берувчи илмий - амалий тавсиялар мажмуи ишлаб чиқилган. Шунингдек, Жаҳон банки ва ҳалқаро молия корпорациясининг «Doing business 2019: Training for Reform» индекси ва Forbes журналининг “Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат” рейтингини статистик таҳлили ва мақсадли мониторинги, кузатишлар ёрдамида институционал ва тадбиркорлик муҳити ҳолатига таъсир этувчи турли хил мезонлар таҳлил қилинган. Жаҳон банкива ҳалқаро молия корпорациясининг «Doing business 2019: Training for Reform» индекси ва Forbes журналининг “Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат” рейтингини синчковлик билан ўрганиш асосида муаллифлар Ўзбекистонда тадбиркорлик институтини такомиллаштириш ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича аниқ таклифларни илгари сурган. Тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун таъсир қилувчи омиллар аниқланган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-613-9-41557-1 |
ISBN-10: |
6139415578 |
EAN: |
9786139415571 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Константин Курпаяниди |
Number of pages: |
220 |
Published on: |
2019-04-26 |
Category: |
Economics |