Ушбу монография муаллифлари узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалик экинларини алмашлаб экиш ва суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш, бир йилда 2-3 марта ҳосил етиштириш, асосий, такрорий, оралиқ ва сидерат экинлари парвариши, маъданли ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг тупроқ унумдорлиги, тупроқ структураси, тупроқнинг агрофизик ва агрокимёвий хусусиятларига таъсирини республика жанубий саҳро минтақаси, экстремал иқлим ва тақирсимон тупроқлари шароитида кўп йиллик илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва аниқ хулосалар бериб, кўплаб таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш билан машғул бўлиб келаётган олимлардир. Ўрта ва ингичка толали ғўзанинг агротехнологик жараёнларини ишлаб чиқиб, ўтмишдош экинларнинг ғўза даласидаги бегона ўтларга, ғўза касалликлари (вилт, гоммоз, илдиз чириш ва макроспориоз ҳамда альтернариоз касалликларига) ижобий таъсирини аниқлашганлар. Ғўзанинг энг яхши ўтмишдошлари алмашлаб экиш тизимларида ўрта ва ингичка толали ғўза ҳамда кузги буғдой экинларидан етиштирилган маҳсулотлар сифат кўрсаткичлари ортиши тўғрисида қимматли маълумотлар келтирилган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-3-330-80651-1 |
ISBN-10: |
3330806516 |
EAN: |
9783330806511 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
МАРДОНАКУЛ ТАДЖИЕВ |
Number of pages: |
128 |
Published on: |
2024-12-03 |
Category: |
Agriculture, horticulture, forestry, fishery, nutrition |