Монография органик бирикмаларнинг муҳим синфларидан бири карбон кислоталарнинг винил эфирларини синтез қилишга оид тадқиқот натижаларини умумлаштиради. У кириш, 4 та боб ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат бўлиб, унинг ацетилен кимёсидаги янги йўналишлар, этиниллаш ва виниллаш реакциялари деб номланган биринчи бобида мавзу бўйича хорижий ва маҳаллий адабиётлар йиғилган ва таҳлил қилинган. Олинган маълумотлар умулаштирилган ва илмий-таҳлилий хулосалар чиқарилган. Иккинчи боби эса тажриба қисми ҳисобланиб, карбон кислоталарнинг винил эфирлари синтез қилиш усуллари, бошланғич моддалар тўғрисидаги маълумотлар, карбон кислоталарни гомоген-каталитик усулда виниллаш реакциялари асосида винил эфирлар синтези методикаси келтирилган. Ундан ташқари синтез қилинган винил бирикмалар тузилишини аниқлашда қўлланилган усуллар тўғрисидаги маълумотлар ҳам берилган. Карбон кислоталарини виниллаш реакциялари номли учинчи бобида эса гидрокси ва икки асосли кислоталарни виниллаш реакциялари натижалари ва уларни таҳлили келтирилган. Монографияни тайёрлаш давомида мавзуга оид янги маълумотлар, жумладан, хорижий адабиётлар, илмий мақолалар ва тезислар ўрганиб чиқилган ҳамда тахлил этилган.

Book Details:

ISBN-13:

978-613-8-24143-0

ISBN-10:

6138241436

EAN:

9786138241430

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Асқар Парманов
Суванқул Нурманов

Number of pages:

112

Published on:

2022-06-16

Category:

Organic chemistry