Бугунги кунда тилнинг ривожланишида, айниқса адабиётнинг ўрни беқиёсдир. Демакки, жаҳон адабий жараёни мураккаб ҳодисадир. Айнан фантастик асарлардаги ёзувчи истеъдодининг кенг имкониятлари, асар тилидаги баъзан илмийлик ва баъзан бадиийлик хусусиятлари бевосита ўқувчи қалбидан жой олади. Бошқа давлат адабиёт намуналари билан танишиш, чет эл фантаст ёзувчиларининг асарларидаги илмий терминларни ўрганиш, уларнинг бой тажрибасини ижодий равишда ўзлаштириш, инглиз ва ўзбек тилидаги илмий терминларини қиёсий аспектда ўрганишни кун тартибига қўяди. Фантастик асар ёзиш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ёзувчилар ўз асарларида илмий терминлардан фойдаланибгина қолмай, балки уларнинг стилистик воситалар сифатида ҳам кенг қўллаганлар бу эса илмий атамашуносликда полисемия ҳодисасини вужудга келишига асос бўлди.

Book Details:

ISBN-13:

978-613-9-41430-7

ISBN-10:

613941430X

EAN:

9786139414307

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Зарина Усмонова

Number of pages:

120

Published on:

2022-06-28

Category:

English linguistics / literature science