Форсий адабиёт намуналарини туркий тилга ва туркий тилдаги шундай асарларни форсийга ўгириш анъанаси узоқ даврлардан бери давом этиб келмоқда. Хусусан, буюк шайх, форсий тилдаги Қуръон мақомида эъзозланган Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари билан туркий халқларни ошно этиш анъанаси ҳам ўзининг муҳим тарихий тараққиёт босқичини ўтади. XVII асрнинг йирик намояндаси, илоҳий ишқни ўзига хос услубда талқин қилган таниқли шоҳ шоир Бобораҳим Машрабнинг “Мабдаи нур” асари эркин ижодий таржиманинг илк намунаси саналади. Бу анаъана ХХ асрда миллий истиқлолимиз шабадаси эсиб турган бир даврда “Маснавийи маънавий”дек юксак назм намунасининг биринчи дафтаридаги айрим қисмлар шоир – таржимон Асқар Маҳкам томонидан таржима қилинган бўлса, Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол бу асарни тўлиқ таржима қилиб, ўзбек китобхонига туфҳа этди. Бундай масъулиятли ишга Эргаш Очилов, Вазира Шодиева, Сулаймон Раҳмон, Икром Одиллар ҳам яхши ният билан қўл уришди. Монографияда асарнинг “Найнома” қисми, шунингдек, асарнинг турли ўринларида қўлланган халқ мақолларининг таржимадаги ифодаси хусусида фикр юритилади.

Book Details:

ISBN-13:

978-613-9-42000-1

ISBN-10:

6139420008

EAN:

9786139420001

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Тўхсанов Қаҳрамон Раҳимбоевич

Number of pages:

160

Published on:

2019-11-21

Category:

Language and literature science