Ушбу рисоланинг аввалида китоб муаллифи Анқабой Худойбахтовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берилиб, сўнгра китобнинг асосий қисмига ўтилган. Ушбу рисолада мақола, шеър ва ҳикоя ёзиш каби илмий жараёнларни қандай амалга ошириш йўллари кўрсатилган. Бундай маълумотлар бошқа баъзи манбаларда учрамайди. Ушбу рисоладаги маълумотлар, талабалар ва умуман олганда илм йўлига кириб келаётган ёш кадрлар учун керакли бир илмий манба бўлишига шубҳамиз йўқ. Агар ушбу рисоладаги маълумотлардан амалиётда қўлланилса, биз ўйлаймизки, ўсиб, улғайиб келаётган нафақат адабиётшунос, балки бошқа соҳадаги ёш кадрлар учун ҳам мақола ёзишлари ёки илмий иш қилишлари учун бир дастуруламал бўлиб хизмат қилади ва бу билан ҳозирги кунимизда кўплаб илмий мақолалар ёзишда кўзга ташланаётган кўчирмачилик ва шу каби нуқсонларни бартараф этишда, кадрларни илмий салоҳиятини юксалтиришда бироз бўлса-да фойдаси тегади, деган умиддамиз.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-0-61953-2

ISBN-10:

6200619530

EAN:

9786200619532

Book language:

Uzbekistan

Edited by:

Ахтам Ахмедов

Number of pages:

72

Published on:

2021-02-12

Category:

Language and literature science