Паст ҳароратли суғориш манбалари билан ерларда пахта майдони маҳсулдорлигининг даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқариш тажриба синовларининг таҳлили ва умумлаштирилиши ўтказилган. Ишда сув ҳароратининг реал шароитларда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилига таъсирининг экспериментал ва назарий баҳоси берилган.Олинган экспериментал ва назарий натижалар қуйидаги хулосалар қилишга имконият беради:- тоғлар ораси ва тоғ олди худудлари агроиқлимий районлари тоғли регионларининг юза ва ер ости суғориш манбаларинг термик характеристикалари муносабати билан, ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти аниқланган;-пахта майдони аэрация зонаси иссиқлик ресурсларининг ер ости сувлари ҳароратий режимларининг ётиш чуқурлигига, шунингдек суғориш сувининг ҳароратига боғлиқлиги аниқланди; -1985-1987 йилларда давомида тажриба-ишлаб чиқариш шароитларида паст ҳароратли суғориш манбаларининг ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги динамикасига таъсирини ўрганиш бўйича узлуксиз, аниқ мақсадга йўналтирилган тизимли тажрибалар бажарилган; - ғўза ҳосилдорлигининг суғориш манбаси ҳароратига жиддий боғлиқлиги, агар бу манбаларда сувнинг ҳарорати 20-18 С дан паст бўлса, аниқланган.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-0-63700-0

ISBN-10:

6200637008

EAN:

9786200637000

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Ш.Р АХМЕДОВ

Number of pages:

96

Published on:

2022-10-31

Category:

Monographies