Мазкур монографияда тўқув дастгоҳларида амалдаги тўқима ўрилишларини ўзгартириш ҳисобига янги ўрилишдаги сочиқбоп тўқималар олинганлиги, оддий сочиқбоп матолардан фарқли равишда иплар қопланишини оширилиб, янги ўрилишдаги, 22 % га нам шимиш ва 12,3 % га ишқаланишга чидамлилиги юқори бўлган сочиқбоп тўқима олинганлиги асосланган тадқииқот натижалари билан келтирилган.Бундан ташқари янги олинган ассортиментдаги тўқиманинг тўла тахтлаш тасвири ишлаб чиқилган ҳамда намуналар орасидан танда ва арқоқ йўналишлари бўйича ўрилиш қопламларини кўпайтириш натижасида тўқиманинг гигроскопик хусусияти 18% -22 % га юқори бўлиши аниқланганлиги келтирилган. Шунингдек монографияда тўқув дастгоҳидаги ипларининг таранглигини аниқлаш учун мавжуд асбоблардан фарқли равишда, таранглик ўзгаришларини юқори аниқликда ўлчаш имкониятига эга, микрорақамли ўзгартиргичлардан иборат, дастурлашган махсус ўлчаш мосламаси яратилганлиги ҳам келтирилган.Мазкур монографиядан тўқимачилик олий ўқув юртлари фаолият олиб бораётган илмий изланувчилар, корхоналарнинг муҳандис техник ходимлари, магистратура талабалари ва малака ошириш факультетининг тингловчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-0-63753-6

ISBN-10:

6200637539

EAN:

9786200637536

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Абдували Акрамов

Number of pages:

128

Published on:

2022-10-31

Category:

Technology