Монографияда гидротехник иншоотлар хавфсизлигини сақлаш, улар заминларидаги чўкувчан грунтларни хусуситлари, грунтларни зичланиши, гидротехник иншоотлардаги муаммолар ва уларни оқилона хал қилиш услублари тахлил қилинган.Мазкур масала юзасидан шу кунгача бошқа муаллифлар томонидан олиб борилган экспериментал ва назарий тадқиқотлар тахлил қилинган. Лаборотория шароитида сейсмик таъсирларда пойдевор ости грунтларидаги пластик зоналарнинг ривожланиш сабаблари, динамик таъсирлардан лёсс грунтларининг деформацияларига таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларнинг мохияти ўрганилган. Лёссимон грунтларнинг зичланишида уларнинг структураларининг бузилиш даражаси ва уларга таъсир қилувчи омиллар дала шароитида ўтказилган тажрибаларда аниқланган. Лаборатория ва дала шароитидаги тажрибалардан келиб чиқиб, грунтлар механикаси усулларидан фойдаланиб заминларга сейсмик кучлар таъсир этгандаги хисобий босимни аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Шунингдек грунтларнинг сейсмик қаршилигини оширишни титратиб зичлаш усули тавсия этилган.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-0-63891-5

ISBN-10:

6200638918

EAN:

9786200638915

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

М. М. Бахромов
С. Максумова

Number of pages:

108

Published on:

2022-11-23

Category:

Building and environmental technology