Ушбу тўпламдан XVII-XIX асрлар оралиғида Хоразмда яратилган халқ қиссалари ўрин олган. Уларнинг аксарияти илк бор нашр қилинмоқда. Қиссалар назм йўлида ёзилган бўлиб, уларнинг айримларини эпик жанрдаги оғзаки вариантлари ҳам мавжуд бўлган. Мана шу оғзаки вариантдаги ҳикоят, ривоят ва қиссаларнинг илдизи жуда қадимги даврларга бориб тақалади. Уларнинг оғзаки анъанадаги достон ва айтимлар шакли ўз ижро услубига ҳам эга бўлган. Мазкур халқ оғзаки ижоди намуналарининг халқ ва омма орасида машҳурлиги шоирларни улар негизида шеърий йўсинда қиссалар яратишига сабаб бўлган. Моҳиятан диний эътиқод ва асотирларга асосланган бу қиссалар лирик ва лиро-эпик жанрга мансубдир. Аммо бу тўпламга кирмай қолган баъзи қиссалар насрда ёзилганлиги билан ҳам ажралиб туради. Хоразм халқ қиссалари локал хусусиятга эга бўлиб, бадиий жиҳатдан оригинал ижод намуналаридир. Хоразм халқ қиссалари туркумига кирувчи асарлар бугунгача нашр қилинмаган ва ўрганилмаган. Ўқувчига тақдим қилинаётган “Хоразм халқ қиссалари” туркумидан “Ўғузхон”, “Кийик” ва “Жуҳуд ўғлон” қиссалари бу борадаги илк уринишлардан ҳисобланади.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-2-48767-2

ISBN-10:

6202487674

EAN:

9786202487672

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Анвар Матниязов
Муҳаммад-Шариф Рустамов

Number of pages:

64

Published on:

2022-05-30

Category:

Folklore