Жаҳон халқларининг тил тизимида деопоэтонимлар – табиий ҳодисалар номини ифодаловчи сўзлар алоҳида ўринга эга. Деопоэтонимларнинг тил билан бадиий нутқдаги ўрнини, келиб чиқиш асосларини, қўлланиш хусусиятларини аниқлашга оид тадқиқотлар тил тарихини ўрганишда, унинг ижтимоий аҳамиятини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Турли ономастик бирликлар қаторида деопоэтонимларнинг тилда лексик-семантик, миллий-маданий, бадиий матнда эса лингвостилистик, поэтонимик, гендерлик, хусусиятларини, турли тизимли тиллар доирасида номланишидаги умумий ва дифференциал жиҳатларини, таржима жараёнида аслияту ўгирма ўртасидаги эквивалентлик ҳамда адекватлик параметрларини аниқлаш тилшуносликнинг долзарб вазифаларидан биридир. Монография қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик билан қизиқувчилар, таянч докторантлар, филолог магистр ва талабалар учун мўлжалланган.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-6-79783-8

ISBN-10:

620679783X

EAN:

9786206797838

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

ҲАМИДОВА МУБОРАК ҲАФИЗОВНА

Number of pages:

152

Published on:

2024-03-13

Category:

Letters, Rhetoric