Отиатриянинг катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган долзарб муаммоларидан бири – ўрта қулоқнинг сурункали яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларда товуш ўтказув тизимининг бутунлигининг бузилишини тиклашдир. Сурункали ўрта отит ва унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган асоратларининг бир қисми: юз нерви парези, эшитиш заифлашуви, жиддий отоген мия ичи асоратлар ва беморларнинг яққол ижтимоий дезадаптацияси кабилар ЛОР аъзолари касалликлари ичида етакчи ўринни эгалламоқда, шу билан бирга бу патологияни даволашда қўлланилаётган жарроҳлик даволаш усуллари доимо қониқарли натижаларга эришиш имкониятини бермаяпти.Монографияда сурункали ўрта отит билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашда тимпанопластикада ксенотрансплантат қўллашни клиник аудиологик натижаларини самарадорлиги ёритиб берилган.Монография шифокор оториноларингологлар, тиббиёт тадкикотчилари, магистрлар ва клиник ординаторлар учун мулжалланган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-80180-1 |
ISBN-10: |
6206801802 |
EAN: |
9786206801801 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Абдурасул Ботиров |
Number of pages: |
124 |
Published on: |
2024-10-31 |
Category: |
Medicine |