Китобда сервисга йўналтирилган архитектура (СЙА) йўналишининг афзалликлари, унинг концептуал модели, сервис ва иловаларининг интег-рацияси, хореография ва оркестровка тушунчалари, СЙА да қўлланиладиган стандартлар, протоколлар ва дастурлаш тиллари ҳамда СЙА асосидаги кор-поратив ахборот тизимини яратиш бўйича материаллар, сервисга йўналти-рилган архитектура йўналишидаги илмий мақола, диссертациялар ва бошқа илмий нашрларнинг таҳлили системалаштирилган ҳолда ёритилган. Ахборот коммуникация тармоқлари (АКТ) нинг ресурс ва хизматлари-ни СЙА концепцияси асосида тақдим этиш бўйича таклифлар ишлаб чи-қилган. Бундай ёндошувнинг самарадорлиги ҳисоблаш эксперименти ўтка-зиш йўли билан тасдиқланган. АКТ ҳисоблаш ресурсларини Грид технологиялари ҳамда сервисга йў-налтирилган “булут” муҳити негизида тақдим этиш жараёнларини тизимли ёндошув асосида, яъни “Булут” муҳитининг юкланганлик даражасини, алоқа каналларининг ўтказиш қобилиятини ҳамда ахборот қайта ишлаш тизими-нинг ресурсини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш кераклиги бўйича так-лифлар ишлаб чиқилган.

Book Details:

ISBN-13:

978-613-8-25585-7

ISBN-10:

6138255852

EAN:

9786138255857

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Туйғун Нишонбоев

Number of pages:

140

Published on:

20.11.2018

Category:

Informatics, IT