GlobeEdit ( 2022-08-15 )
€ 82,90
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил қадам қўйган ҳозирги пайтда “Халқимиз маданиятининг ҳаёт сарчашмаси бўлган бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиздаги ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, ёш авлодни миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат, тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш” долзарб вазифалардан бири бўлиб тургани Президентимизнинг қатор қарорларида ўз аксини топган ва бу соҳада бажариладиган вазифалар кўрсатиб ўтилган. Мазкур монографияда илоҳий қобилият эгалари сифатида ўтмишда яратилган ноёб обидаларни бугунги кунгача етиб келишида кўприк бўлиб хизмат қилган ушбу истеъдодли инсонлар ижодини ҳар томонлама ўрганиш, бахши ва халфачилик анъаналарининг илк манбаларини аниқлаш, коҳин-шомон-ўзон-устод – табиб, бахши, котиб, халфа каби турлича юритилиб келган ушбу номларга аниқлик киритиш, бахши ва халфачилик санъатининг тараққиёт босқичларини таҳлил қилиш, уларнинг эстетик принципларига баҳо бериш, ижод сирларини ўрганиш каби қатор муаммоларни Хоразм бахши ва халфалари ижоди, репертуари ва ижро усуллари мисолида ёритиб бериш ишимизнинг долзарблигини белгилайди.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-0-63356-9 |
ISBN-10: |
6200633568 |
EAN: |
9786200633569 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Насиба Собирова |
Number of pages: |
260 |
Published on: |
2022-08-15 |
Category: |
Folklore |