Ушбу китобга ўзбек тилшунослигидаги энг мураккаб ва ўта мунозарали масала −феъллардаги тарз категорияси ҳақида фикр юритилади. Маълумки, ўзбек тилида ҳаракат тарзи кўмакчи феъллар воситасида ҳамда махсус кўрсаткичлар воситасида ифодаланади ва одатда ҳаракатнинг давомлилигини, такроран бажарилганлиги, кучайганлиги, кучсизланиши, ўзгариши, майдаланиши, нотўлиқ ҳамда бажарилиши, тарзлари қайд этилади. Ўзбек тилидаги феълларда ҳаракат тарзи феъл асослардан маълум феъл шаклларини ҳосил қилиши кўринишда ҳам намоён бўлади. Шунга кўра бундай шакллар ҳосил қилувчи қўшимчалар ҳаракат тарзини ифодоловчи шакллар сифатида талқин этилади. Китобда ана шу қўшимчаларнинг тарз шаклини ҳосил қилиш хусусиятлари, шунингдек, махсус тарз грамматик категориясининг мавжудлигини асослаш борасида фикрлар билдирилади. Рисола тилшуносларга, мактаб ўқитувчилари, олий мактаблар талабалари, магистрлар, тадқиқотчилар мўлжалланган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-79337-3 |
ISBN-10: |
6206793370 |
EAN: |
9786206793373 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Фазлиддин ШАРИПОВ |
Number of pages: |
80 |
Published on: |
2024-03-25 |
Category: |
Other languages / other literatures |