Мазкур монография жаҳоннинг қадим цивилизация марказларидан бири ҳисобланган Суғд тарихи ва суғдий ёзув чизма шакллари грамматологияси масалаларига бағишланади. Тадқиқотда финикия ва орамий ёзувнинг шаклланиши ва орамий ёзувнинг мил. авв. II асрда ўз ўрнини суғдий ёзувга бўшатиб берганлиги билан боғлиқ муаллифларнинг қарашлари манбалар асосида кўрсатиб берилган. Шунингдек, суғдий ҳарфларни улар акс этган манбалардаги шакли замонавий компютер дастурлари асосида аниқ чизиб кўрсатилганлиги ҳамда манбаларининг кўрсатилгани билан тадқиқот суғдийшуносликка оид бошқа ишлардан анчайин фарқланади. Ҳар бир ҳарфнинг финикия, орамий, паҳлавий ва суғдий шакллари солиштирган ҳолда ўрганилган. Шунингдек, ҳарфларнинг шакллари қадим суғдий ҳарфлар билан шаклан қиёсланган ва уларнинг хусусиятлари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, монографиянинг қисқача баёни ҳам инглиз тилида келтирилган.Тадқиқот тарихчилар, ахеологлар, этнологлар, тилшунослар ва Ватан тарихи билан қизиққан кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-79534-6 |
ISBN-10: |
6206795349 |
EAN: |
9786206795346 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Мирсодиқ Исҳоқов |
Number of pages: |
112 |
Published on: |
2023-12-18 |
Category: |
History of art |