Рисолада кишилик жамияти иқтисодий ҳаётининг долзарб муаммолари тадқиқ этилган. Айнан иқтисодий соҳа инсон ҳаётининг ва турмуш тарзининг етакчи омили, иқтисодий фаолият жараёнида ишлаб чиқариладиган моддий ва маънавий ноз-неъматлар эса уни яшашининг ягона шарти ҳисобланади. Улкан илмий салоҳиятга эга бўлган муаллифлар ҳар бир кишининг (оиланинг) ва бутун мамлакат аҳолисининг мўл-кўлчиликда бой-бадавлат ҳаёт кечиришининг асл сабаблари, чуқур илдизлари нимада эканлиги хусусида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён қилганлар. Рисолада юксак иқтисодий онг ва иқтисодий тафаккур алоҳида индивиднинг ва жамиятнинг иқтисодий соҳадаги ютуқларининг бош омили эканлиги хусусидаги янгича ёндашув ўз аксини топган. Рисола иқтисодий билимларга қизиқиши бор кенг китобхонлар аудиториясига, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юрти ўқувчи-талабаларига, илмий тадқиқотчилар ва соҳа мутахассисларига мўлжалланган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-80210-5 |
ISBN-10: |
6206802108 |
EAN: |
9786206802105 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
М. М. Мухаммедов |
Number of pages: |
56 |
Published on: |
2025-02-19 |
Category: |
Economics |