GlobeEdit ( 2022-05-24 )
€ 40,90
Бир ёшгача даврда иммун танқислиги мавжуд зотилжамдан нобуд бўлган болалар аутопсиясида патогистологик тадқиқотлар ўтказишда қуйидагиларни инобатга олиш тавсия этилади: Тимуснинг 4- ва 5-даражали акцидентал трансформацияси, атрофияси, лимфа тугунларнинг асосий морфофункционал майдонларининг атрофияланиши орттирилган иммунтанқислик ташхисини қўйишга асос бўлади; Вирусли зотилжам клиник-морфологик жиҳатдан атипик кўринишда ривожланади ва асосан грипп – икки томонлама кўп ўчоқли-геморрагик бронхозотилжам кўринишида, аксарият ҳолларда асоратланган геморрагик икки томонлама полисегментар зотилжам, парагрипп – серозли-десквоматив-геморрагик зотилжам, респиратор синцитиал вирусли инфекция– генерализацияланган зотилжам, аденовирусли инфекция – серозли-шилимшиқли, аралаш вирусли зотилжам эса – кенг тарқалган геморрагик зотилжам шаклида кечади. Вирусли-бактериал зотилжамда ўпкада геморрагик-экссудатив яллиғланиш фонида бактериал инфекция қўшилган холда ривожланиб, ўпкада тарқоқ йирингли-некротик, серозли-фибринозли экссудатив яллиғланиш, шартли-патоген бактериялар ва замбуруғли аралаш шаклдаги яллиғланиш кўринишида давом этади.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-2-48673-6 |
ISBN-10: |
6202486732 |
EAN: |
9786202486736 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Комилжон Закирджанович Кадиров |
Number of pages: |
140 |
Published on: |
2022-05-24 |
Category: |
Medicine |