GlobeEdit ( 2024-04-12 )
€ 54,90
Фенилглиоксил кислотасининг 9 та янги унумларининг заҳарлилиги ва яллиғланишга қарши таъсири биринчи маротаба ўрганилди, улар орасидан истиқболли бўлган паранитрофенилглиоксил кислотасининг тиосемикарбазони (ПКТ) танлаб олинди ҳамда махсус ва баъзи фармакологик хусусиятлари чуқур тадқиқ қилинди.Текширилган фенилглиоксил кислотасининг янги унумлари кам заҳарлилигини ва яллиғланишга қарши хусусиятларини намоён қилишди. Улардан энг фаоли бўлган ПКТ бирикмаси турли агентлар билан чақирилган артритларни ҳамда яллиғланишнинг экссудация ва пролиферация босқичлари кечишини тормозловчи таъсири бўйича тиббиёт амалиётида кенг қўлланиб келинаётган бутадиондан юқори туради ва вольтарендан кучсизроқ ёки унга тенгдир. ПКТ препаратининг яллиғланишга қарши таъсир механизми мураккаб бўлиб, унинг негизида капиллярларнинг ошиб кетган ўтказувчанлиги, қон кининлар тизимининг ва гиалуронидаза ферментининг фаоллиги, липидларнинг перекисли оксидланишининг пасайиши, яллиғланиш медиаторлари (гистамин, серотонин)га нисбатан антагонистлиги ҳамда қисман буйрак усти безининг иштироки ётади. У оғриқни қолдирувчи ҳамда тана ҳароратини пасайтирувчи ҳусусиятларга ҳам эга.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-79847-7 |
ISBN-10: |
620679847X |
EAN: |
9786206798477 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Соатбой Жиянбоевич Юлдашов |
Number of pages: |
104 |
Published on: |
2024-04-12 |
Category: |
Pharmacy |