Ўсимликларнинг ҳаётий фаолиятида ўсимлик, тупроқ ва ўғитларнинг ўртасида кечадиган жараёнлар, минерал ўғитларнинг тупроқдаги хоссалари, тупроққа минерал ўғитларни берилиши натижасида моддалар айланиши, яъни озуқа элементларини киритилиши тўғрисида фикрлар юритилган. Бундан ташқари суюқ ўғитларнинг қаттиқ ўғитлардан афзалликлари, ўсимликка ўзлашиш даражаси, суюқ ўғит-аммиакат олиш технологияси, уларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши, пахта ҳосилдорлигини ошириш ва ғўзани касалликларга чидамли қилиш учун экишдан олдин чигитларни электрокимёвий фаоллашган сувда намлаб экиш технологияси ҳамда уруғлик чигитни макро ва микро ўғитлар билан қобиқлаш усуллари ўрганилган. Ушбу монографияда зироатчилик (агросаноат)ни кимёлаштириш - тупроқ унумдорлигини ошириш, минерал ва органо-минерал ўғитлар, микроэлементлар ёрдамида тупроқни бойитиш ҳисобига қишлоқ хўжалик ўсимликлари ҳосилдорлигини ошириш, кимёвий усуллар билан ўсимлик касалликларига қарши курашиш усуллари ўрганилган. Ушбу монографиядан қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ва магистрантлари учун мўлжалланган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-0-63804-5 |
ISBN-10: |
6200638047 |
EAN: |
9786200638045 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Гафуров К. · Абдуллаев М. |
Number of pages: |
144 |
Published on: |
11.11.2022 |
Category: |
Agriculture, horticulture, forestry, fishery, nutrition |