GlobeEdit ( 05.06.2023 )
€ 54,90
Бугунги кунда ахборот-коммуникация терминологиясини ҳар томонлама тадқиқ қилиш долзарб муаммо ҳисобланади. Мазкур соҳа терминологиясига мансуб бирликларнинг мавзувий гуруҳларини ажратиш, терминлар ўртасидаги семантик муносабатлар, терминологиянинг бойиш манбалари, терминларнинг семантик-структур хусусиятларини аниқлаш, терминларни тартибга солиш муаммоларини махсус ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бу тилшунослар учун ҳам, ахборот-коммуникация - алоқа соҳа вакиллари учун ҳам бирдек аҳамиятлидир. Юқорида таъкидланган долзарб масалаларни ўзида мужассамлаштирган лингвистик тадқиқотга бўлган эҳтиёж натижасида мазкур иш амалга оширилди. Ушбу соҳа терминологияси илк марта тадқиқ қилинаётганлиги ишимизнинг долзарблигини белгилайди. Бугунги кунга келиб ўзбек тили лексикографиясида 100дан ортиқ терминологик луғатлар нашр қилинган. Бу масаланинг амалий ечими ҳисобланади. Унинг назарий жиҳатлари ҳам пухта пойдеворга эга. Ўзбек тилининг турли терминологик системалари С.Иброҳимов, Р.Дониёров, О.Усмонов, А.Ҳожиев, А.Мадвалиев, Қ.Сапаев, З.Мираҳмедова, И.Йўлдошев кабилар томонидан изчил илмий-назарий тадқиқ қилинган.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-0-65066-5 |
ISBN-10: |
6200650667 |
EAN: |
9786200650665 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
ШАХНОЗА ТОЛКУНОВНА ЗИЯМУХАМЕДОВА |
Number of pages: |
120 |
Published on: |
05.06.2023 |
Category: |
General and comparative linguistics |