Have you written a master thesis or a bachelor thesis?

Then GlobeEdit has the right offer for you.

We will publish your research!
More infos >

Login


Forgot your password?


Subscribe to our mailing list

Монографияда бир йиллик полиз ва сабзавот ўсимликлари поясидан целлюлоза, микрокристаллик целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш, шунингдек уларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш ҳамда технологиясини ишлаб чиқиш тўғрисидаги малумотлар баён этилган. Монографияда махаллий ўсимликлар хом-ашёлари асосида целлюлоза олиш усуллари, комбинирланган усулда микрокристаллик целлюлоза олиш жараёнида махсулотнинг сифати ва унуми, кислота переоксид нисбатларига боғлиқлиги, сувли экстракциялаш ҳамда кислота ва ишқорли гидролизлаш орқали, ўсимлик поялари таркибидаги осон ва қийин эрийдиган полисахаридларнинг оптик зичлигининг ўзгариш кинетикаси, помидорнинг асосий поясидан олинган целлюлозанинг сувда бўкиш даражаси ва бир йиллик полиз ва сабзавот ўсимликлари пояларидан целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш технологияси ҳақида малумотлар келтирилган. Монографияни тайёрлаш давомида мавзуга оид аввалги ва энг янги маълумотлар, жумладан, хорижий адабиётлар, илмий мақолалар ва тезислар ўрганиб чиқилган ҳамда таҳлил этилган. Шунингдек, муаллифлар томонидан олинган янги илмий натижалар ҳам баён этилган.

Book Details:

ISBN-13:

978-620-6-79474-5

ISBN-10:

6206794741

EAN:

9786206794745

Book language:

Uzbekistan

By (author) :

Ғайрат Норматов
Акмалжон Арисланов
Зокиржон Мамаджанов

Number of pages:

124

Published on:

30.11.2023

Category:

Chemical technology