GlobeEdit ( 2025-01-17 )
€ 43,90
Маълумки, сабзавот маҳсулотлари инсон организмини қариши, турли хилдаги касалликларни олдини олиш ва иммунитетини ошириш хусусиятига эга. Бунга сабаб улар таркибида биологик фаол моддаларни, шу жумладан витаминлар, макро ва микроэлементлар, фитонцидлар ҳамда антиоксидантларга бойлигидир. Шу сабабли сабзавотларни йил мобайнида истеъмол қилиш соғлом овқатланишга асос бўлади.Ўзбекистон юқори сифатли сабзавотлар ҳосилини етиштириш учун такрорланмайдиган табиий иқлим шароитига эга. Бу ўз навбатида етиштириладиган сабзавот ҳосилини экспорт қилишни ва қайта ишлаш саноатининг ривожлантиришини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қарорлари ва мажмуий (комплекс) чора-тадбирлари аҳолининг соғлом турмуш тарзини таъминлайдиган даражада ҳаётий зарур озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов 2014 йил 5-6 июнда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари” мавзусидаги ҳалқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида: “Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари зарур.
Book Details: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-79444-8 |
ISBN-10: |
620679444X |
EAN: |
9786206794448 |
Book language: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Shaxboz Solijonov |
Number of pages: |
76 |
Published on: |
2025-01-17 |
Category: |
Agriculture, horticulture, forestry, fishery, nutrition |