GlobeEdit ( 07.01.2024 )
€ 39,90
Ушбу китобга муаллифларнинг 2016 - 2018 йиллар оралиғида ономатика, шу жумладан топонимика, топонимик этимология бўйича Республика миқёсидаги журнал ва тўпламларда чоп этилган мақола, тезис ва конференция материаллари киритилган. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги топонимларнинг номланиш асослари, мотивлари, баъзи бир номларнинг изоҳи ва этимологиясига доир фикрларни илмий асосда тадқиқ қилиш ўтган асрнинг 60-йилларидан бошланган. Бугунги кунда мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри, шунингдек, Навоий, Фарғона вилоятларининг баъзи туманлари топонимлари махсус тўпланган ва тавсифий, таснифий ва изоҳли планда илмий таҳлил қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси топонимларининг ўрганилиши ҳам ХХ асрнинг 50-60-йилларидан бошланган. Уларнинг тадқиқи изоҳли ва тасниф шаклларида амалга оширилган. Эндиги вазифа Қорақалпоғистон Республикаси топонимларининг этимологик тадқиқи ва этимологик таҳлилини амалга ошириш. Муаллифлар шу вазифани ушбу китобга киритилган мақола ва тезисларда қисқача тарзда ёритишга ҳаракат қилишган.
Grāmatas detaļas: |
|
ISBN-13: |
978-620-6-79623-7 |
ISBN-10: |
620679623X |
EAN : |
9786206796237 |
Grāmatas valoda: |
Uzbekistan |
By (author) : |
Толиб Эназаров |
Lappušu skaits: |
68 |
Izdošanas datums: |
07.01.2024 |
Kategorija: |
Classical linguistics / literature science |